Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди

Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди

10 январь куни Бухоро шаҳридаги Баҳовуддин Нақшбанд кўчасида асфальт маҳсулоти юкланган «Howo» русумли юк автомашинаси ағдарилиши натижасида шу ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимлардан бири юк тагида қолиб кетган.

Бу ҳолатни кўрган яна бир аёл ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёрдамида ободонлаштириш ходими қазиб олинган. Унга ва ҳушини йўқотган аёлга тиббий ёрдам кўрсатилган. (https://t.me/BuxoroFVB/491)

Маҳаллий ахолининг сўзларига кўра, бундан бир неча кун аввал ушбу ҳудудда сув қувурлари ёрилган ва Сувоқова ташкилоти муаммоларни бартараф этиш мақсадида йўлак остини қазишган ҳамда шунчаки юза қисмини кўмиб кетишган.

Ушбу йўлак орқали ҳаракатланган «Howo» автомашинаси юк оғирлиги сабаб йўлнинг айнан ўша қисми мўртлигидан ағдарилиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!