"Заправка"да навбатда туриб, ёниб кетган "Дамас" бўйича расмий маълумот берилди

"Заправка"да навбатда туриб, ёниб кетган "Дамас" бўйича расмий маълумот берилди

Бугун, яъни 11 январь куни соат 07:50 да, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Кумидон МФЙ да жойлашган “Афсона-4” номли автомобилларга метан газ ёқилғи қуйиш шаҳобчасида навбатда турган фуқаро Баркамол А., га тегишли бўлган “Damas” русумли автоуловнинг автосалонида электр симларининг қисқа туташуви сабабли ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида, автоуловнинг автосалонида бўлган фуқаро Баркамол А., га тегишли ҳайдовчилик гувохномаси ва бошқа ҳужжатларга шикаст етканлиги аниқланган.

Жароҳат олган ва вафот этганлар йўқ.

Шунингдек, ушбу “Damas” русумли автоуловнинг атрофида навбатда турган бошқа автомашиналарга шикаст етмаган.

Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойга Тўрақўрон тумани ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!