92 нафар йўловчига 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипталар пули ундириб берилди

92 нафар йўловчига 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипталар пули ундириб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчилар фойдасига 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипталар пулини ундириб берди. 

Дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори юртимизга ҳам «CОVID-19» инфекцияси кириб келиши оқибатида 2020 йилнинг 16 мартидан барча йўналишдаги авиақатновлар вақтинчалик чекланган эди. Парвозлар қолдирилиши оқибатида йўловчилар тўлаган маблағларини қайтариб беришларини сўраб ўзлари авиачипта харид қилган шохобчаларга мурожаат қила бошлаган. Аммо кўп ҳолларда истеъмолчиларнинг мурожаатларига асоссиз баҳоналар келтирилиб, қатор тушунмовчиликлар юзага кела бошлади.

Қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида истеъмолчилар ёрдам сўраб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қила бошлашди. 

Жумладан, биргина Бухоро вилоятини олайлик. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмасига ўтган йил давомида авиачипталар билан боғлиқ, ёзма ва оғзаки шаклда 92 нафар мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга 156.019.581 сўм қайтариб олиб берилди.                                                                      

Ҳурматли истеъмолчилар, агар сизда ҳам авиачипталар билан боғлиқ муаммолар бўлса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига ёки @PotrebitelUz_bot га мурожаат қилинг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!