"Заправка"да навбатда турган "Дамас" ёниб кетди (ФОТО)

"Заправка"да навбатда турган "Дамас" ёниб кетди (ФОТО)

 Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Тўрақўрғонда "Дамас" автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Кумидон МФЙ ҳудудида жойлашган "Афсона-4" автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

"Заправка"да навбатда турган "Дамас" ёниб кетди (ФОТО)

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!