Саримсоқ соч ўстириши ростми?

Саримсоқ соч ўстириши ростми?

Саримсоқдаги эфир мойи қон томирлар ҳаракатини кучайтириши натижасида ёғ безлари ишлашини яхшилайди. Бундан соч ўсиши тезлашади, бошдаги қазғоқ йўқолади. 

Соч тўкилишининг олдини олишда ҳам унинг нафи бор. Ундан сочнинг ҳолатига қараб фойдаланилади. Жумладан, соч тўкилаётган бўлса, айниқса, тепакал ҳолидаги соч тўкилиши бошланишида бир бош саримсоқнинг 2-3 палласини қириб ўтказиб, ҳосил бўлган бўтқасимон суюқликни бошнинг керакли ерига суртилади. Буни 7-10 кун давомида ҳар куни қайтариб турилади. Янчилган саримсоқ бошда 2 соат тургандан сўнг совун билан ювиб ташланади. 

Сочни ўстириш ва бошдаги кепакни йўқотиш учун ҳафтада 1 маротаба бу муолажани бажариб туриш керак. Соч қуруқ бўлса, саримсоқ бўтқасини докадан ўтказиб унга бироз ўсимлик мойи аралаштириб, сўнг бошга суртиш керак. Ёғли сочга мой аралаштириш шарт эмас. Ҳар икки ҳолда ҳам бу муолажани икки-уч ойдан кам қилманг. 

Сочга саримсоқ суртгандан сўнг бошга рўмол ўраманг. Негаки, бош териси ачишиши мумкин.  Саримсоқ майдалангандан 300 соат кейин ҳам фитонцидлар ажратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!