Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан озод бўладими?

Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан озод бўладими?

Ҳозир талабаларнинг контракт тўлаш жараёнлари бошланган. Ушбу жараёнлар мобайнида кўпчилик солиқ имтиёзи ҳақида савол бермоқда.

Солиқ кодексининг,  378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:

1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) 26 ёшга тўлмаган эр ёки хотин турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.

Бу нима дегани?

Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри институт ҳисобига ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.

Иш ҳақидан тўғридан-тўғри ўтказмасдан, пластикдан тўланган бўлса ҳам солиқ имтиёзи қўлланади. Бунинг учун керакли ҳужжатларни солиқ бўлимларига топшириш керак.

Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, келини ёки бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!