Байден АҚШнинг Давлат котиби ва БМТдаги доимий вакили лавозими учун кимни танлаганини малум қилди

Байден АҚШнинг Давлат котиби ва БМТдаги доимий вакили лавозими учун кимни танлаганини малум қилди

Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, АҚШ президенти этиб сайланган Жо Байден Линда Томас-Гринфилдни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига кўрсатмоқчи.

Бу ҳақда "CBS News" ўз манбасига асосланиб хабар қилмоқда, деди "korrespondent.uz".

Томас Гринфилд - Барак Обама президентлиги даврида АҚШ Давлат котибининг Африка масалалари бўйича ёрдамчиси бўлган.

Байденга яқин бўлган демократлар, "Ахиос"нашри хабарига кўра, қора танли аёл ва ҳурматга сазовор бўлган дипломат Томас-Гринфилд "руҳий ҳолатни тиклашга" ёрдам бериши мумкинлигига ишонишади.

Давлат котиби лавозими учун эса Жо Байден Антони Блинкенни танлагани хабар қилинмоқда.

Блинкен Байденнинг узоқ йиллик маслакдоши бўлиб, глобал ҳамкорлик ва алоқаларни кучайтириш тарафдори ҳисобланади. Демак, давлат котиби вазифасига унинг тавсия қилинишини Трампнинг тўрт йиллик изоляционизм сиёсатига очиқ раддия дейишимиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!