Турли мамлакатларда тез тиббий ёрдам турлича ташкил этилган.

Турли мамлакатларда тез тиббий ёрдам турлича ташкил этилган.

Қаердадир шифокорлар велосипедда келишса, қаердадир уларнинг ўрнига ўт ўчириш ходимлари келишади, дейди Дори-Дармон" АК матбуот хизмати.

1. АҚШ. АҚШда тез тиббий ёрдам билан тиббиёт ходимлари эмас, асосан парамедиклар (ўт ўчириш ҳодимлари, ички ишлар ходимлари ёки махсус тайёрланган ҳодимлар) шуғулланишади. Уларнинг асосий вазифаси беморнинг ҳолатини стабиллаштириш ва яқин ўртадаги шифохонага етказишдир. Ўртача етиб келиш вақти 8-12 дақиқага тенг. Тахминан икки ҳафта ичида кўрсатилган хизматлар учун тўлов сўралган қоғоз келади. Тўлов нархи жойига боғлиқ, масалан Чикагода чақириқлар 900 доллардан бошланса, Нью-йоркда 1300 долларгача. Бундан ташқари шифохонага етказиш учун тўлов масофасига қараб белгиланади. Лекин, ижтимоий дастурлар бўйича 80% гача чегирмалар бўлиши мумкин. Агар беморнинг тиббий суғуртаси бўлса, сумманинг 20-50% қисми суғурта компанияси орқали, полиси бўлмаса тўлиқ ўзи томонидан қопланади.

2. Буюк Британия. Бу давлатда 75% мурожаатлар А категорияга киради. Бунда инсон ҳаёти хавф остида эканлигидир. Бундай чақириқларга ўртача 8 дақиқада етиб борилади. Агар беморни шифохонага олиб бориш талаб этилса, машина етиб келишига тахминан 19 дақиқа сарфланади. Шунинг учун Лондонга бориб, тез ёрдам чақирсангиз, уларнинг велосипедда келганига ҳайрон бўлманг. Ҳизмат давлат бюджети томонидан тўлиқ қопланади. Тез ёрдам велосипедлари ҳам дефибрилятор, кислород балони, пульс ва қон босимини ўлчаш учун монитор, дори воситалари билан жиҳозланган.

3. Франция. Францияда туристлар учун тиббиёт пуллик. Пуллик бўлгандаям сезиларли даражада қиммат. Врачни уйга чақириш тахминан 70 евро. Бу ерда ёнғинга қарши кураш ходимлари бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга яхши ўқитилган. Агар сиз Францияда туриб, тез ёрдам чақирсангиз, ёнғинга қарши ходим келса ажабланманг. Тез ёрдамдан кўра уларнинг етиб бориши тезроқ деб топилса, ёнғинга қарши бригада юборилади. Шунингдек, фармацевтлар ҳам тиббий маслаҳат бериш ҳуқуқига эга. Зарур бўлиб қолса, яқин атрофдаги дорихонага кириб, маслаҳат олишингиз мумкин. Лекин, аксарият дорилар рецепт асосида сотилади. Шу сабабли врачнинг ўзига кўринган маъқул вариант.

4. Япония. Кўпчилик ривожланган давлатлардан фарқли равишда тез ёрдам бепул. Аксарият ҳолларда бу ҳизматдан уйда ёлғиз қолган хомиладор аёллар туғруқхонага етказиш учун ва якка яшовчи қариялар фойдаланади. Асосий кишилар яқин шифохонага ўзлари боришни афзал кўришади. Бу ерда ҳам тез ёрдам бошқа хизматлар билан бирга ишлайди. Масалан, #119 рақамини терсангиз, ёнғинни ўчириш ходимлари келади, #110 рақамини терсангиз шифокор полиция ходимлари билан бирга келишади. Агар #7119 рақамини терсангиз фақатгина шифокорлар келишади.

5. Хитой. Хитойда тез ёрдам 120 рақами орқали чақирилади. Зарур бўлса бошқа қутқарувчиларни ҳам биргаликда 110 рақами орқали ёки яқин полиция участкасига мурожаат этиш орқали чақиришингиз мумкин. Бу мамлакатда тез тиббий ёрдамда шифохонага олиб бориш пуллик. Пулни шифохонага келгач, у ердаги ғазна орқали тўлайсиз. Унинг миқдори олиб келинган шифохона билан чақирув манзили орасидаги масофага боғлиқ. Бу одатда 20 юандан 200 юангача бўлади. Шунингдек, ишлатилган кислород ёстиқчаси, дори-дармонлар ва бошқа ишлатилган нарсалар учун алоҳида пул тўланади. Агар чақириғингиз асоссиз деб топилса, жарима тўлашингизга ҳам тўғри келади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!