Кечги табассум!.. (10-қисм)
Институт. Бешинчи пара. Талабалар жуда чарчашган. Кимдир муаллимдан илтимос қилди.
— Домла, қўйиб юбора қолинг, жуда чарчадик!
— Яхши, қўлимдаги мана шу бўр тугаса, кетаверасизлар.
Орқа партадан кимдир қичқирди:
— Ўша бўрни менга беринг, еб қўя қоламан!
* * *
Журналистга шериги деди:
— Табриклайман! Меросхўрли бўлибсиз!
— Э, менинг маошим билан қанақасига меросхўрли бўлишим мумкин? Фақат фарзандли бўлишим мумкин, холос.
* * *
Астрономларнинг яқинда хабар беришларига қараганда, фазодан 463 миллиард куб км спирт топилганмиш…
Маълумот беришди. Россия фазогирлари шу муносабат билан кечаю кундузлик иш режимига ўтишибди. (Газетадаги эълондан)
* * *
— Тушунмадим. Яқиндагина уйлангандинг, шекилли? Нега ҳалиям пальтонгнинг тугмасини ўзинг қадаб ўтирибсан?
— Бу хотинимнинг пальтоси, аҳмоқ!
Врач беморларга деди:
— Бошингиздаги битларни асло ўлдира кўрманг!
— Нега?
— Чунки уларнинг томирида сизнинг қонингиз оқмоқда!
* * *
— Нега бошинг титраб кетяпти?
— Хаёл мия билан бош орасида тиқилиб қолди.