Шерзод Кудбиев ходимларидан бирини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлаганини тан олди

Шерзод Кудбиев ходимларидан бирини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлаганини тан олди

Ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг ходимларидан бирини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди.  Раис мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бериб ўтди.

«Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қатъий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан». Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда, мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди.

«Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан “соғин сигир” сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

Юқоридаги видеода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда – тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда – асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган», деди Кудбиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!