Самарқандда ҳуқуқ-тартибот ходимлари 16 ёшли ўсмирни бўйнидан тортиб патруль машинасига ўтқазиб, олиб кетди (видео)

Самарқандда ҳуқуқ-тартибот ходимлари 16 ёшли ўсмирни бўйнидан тортиб патруль машинасига ўтқазиб, олиб кетди (видео)

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИО ходимлари бир ўсмирни хизмат машинасига мажбурлаб ўтқазаётгани тасвирланган видеороликдаги ҳолат бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Видеодан кўриш мумкинки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари атрофдаги одамлар ва ўсмирнинг акасининг илтимосларига қарамай, йигитни мажбурлаб патруль автомобилига ўтқизган ва ҳолатни суратга олаётган аёлни туртиб юборган.

Самарқанд вилояти ИИБнинг маълум қилишича, мазкур кўнгилсиз ҳолат 13 октябрь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг Гагарин кўчасида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари кўчада тиббий ниқобсиз юрган 16 ёшли йигитни пайқаб қолган.

Шундан сўнг ППХ ходимлари йигит ва унинг акасини тўхтатиб, карантин қоидалари бекор бўлмаганлиги, тиббий ҳимоя ниқобини тақиб юриш лозимлигини тушунтириб, уларни ИИБ биносига таклиф қилган, бироқ улар ИИО ходимларининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатган.

 

«Ўртада келиб чиққан келишмовчиликка атрофдаги фуқаролар ҳам қўшилиб, ўсмирни қўйиб юборишни талаб қила бошлаган. Шу ерда тасвирга олиб турган фуқаро қўл телефонини ППХ ходимининг юзига яқин олиб келганлиги сабабли ходим камерани туртиб юборган», — дейилади хабарда.

Фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, улар билан карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйига жавоб берилган.

Таъкидланишича, ҳолатдаги ППХ ходимлари билан яна бир бор фуқаролар билан мулоқот жараёнларида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!