Ҳабиб Нурмагомедов: "Конор омманинг эътиборига лойиқ эмас"

Ҳабиб Нурмагомедов: "Конор омманинг эътиборига лойиқ эмас"

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов TUF 29 шоусида Конор Макгрегор билан бирга иштирок этишдан бош тортгани сабабини тушунтирди.

«Бундай шоулар — унинг учун яхши эътибор. Мен эса унга эътибор қаратишларини хоҳламайман. UFC 5 миллиард доллар таклиф қилган тақдирда ҳам мен бунга рози бўлмайман. Ҳатто UFC’нинг эгаларидан бирига айлантиришса ҳам, у ерга бормайман. Конор омманинг эътиборига лойиқ эмас.

У тамом бўлган. Уни 6 октябрь куни яксон қилганман ва барча масалани ёпганман. Ундан кейин менда янги чақирувлар бўлди — Порье, Гэтжи. Кўрамиз кейингиси ким бўлар экан, бироқ бу Конор бўлади деб ўйламайман», — дейди Нурмагомедов.

Россиялик яккакурашчи 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтадиган UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши жанг қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!