Россия волейболчилари Европа чемпионига айланишди

Россия волейболчилари Европа чемпионига айланишди

Волейбол бўйича Россия ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлган волейболчилар учун Европа чемпионатининг сўнгги ўйинида Туркия терма жамоасини мағлуб этди.

Учрашув 3-1 ҳисоби билан россиялик ўсмир қизлар фойдасига якунланди.

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Учрашувнинг энг натижавий иштирокчиси 26 очко тўплаган россиялик иштирокчи Арина Фёдоровцева бўлган.

Россия аёллар терма жамоаси учун ушбу ғалаба кетма-кет тўртинчи ва умумий ҳисобда эса бешинчиси бўлган.

Маълумот ўрнида, ушбу турнир 1995 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!