Ҳамон коронавирусдан холи мамлакат: Бу ростми ёки ёлғон?

Ҳамон коронавирусдан холи мамлакат: Бу ростми ёки ёлғон?

КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг таъкидлашича, унинг мамлакатида коронавирус инфекциясининг бирон бир ҳолати ҳали аниқланмаган.

Бу ҳақда ТАСС Шимолий Корея раҳбарининг Пхеньянда бўлиб ўтган ҳарбий парад пайтида, Корея ишчилар партияси ташкил топганлигининг 75 йиллигига бағишланган баёнотига асосланиб хабар берди.

Ўз нутқи давомида давлат раҳбари Жанубий Кореяга CОVID-19 оқибатларини тезда енгиб ўтишини, икки мамлакат яна "қўлларини бирлаштириши"ни тилаб қолди.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, пандемия бошланганидан буён шу кунгача Шимолий Кореяда бирорта ҳам одам коронавирус билан касалланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!