Ким Чен Ин Шимолий Корея нима учун ҳарбий қудратини кучайтираётганини тушунтириб берди

Ким Чен Ин Шимолий Корея нима учун ҳарбий қудратини кучайтираётганини тушунтириб берди

КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг айтишича, Шимолий Корея ўз чегараларини ҳимоя қилиш учунгина ҳарбий қудратини оширмоқда.

Бу ҳақда давлат раҳбари Корея Ишчилар партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам парадидаги баёнотида маълум қилди.

"КХДР ўз кучларини кимгадир қарши йўналтириш учун ошираётгани йўқ... Биз фақат ўзимизни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз ва биринчи бўлиб куч ишлатмаймиз", деган Шимолий Корея раҳбари.

Шунингдек, у ҳужум бўлган тақдирда, душманлар жавоб зарбасига дуч келишини алоҳида таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!