Боласини ахлатини ейишга мажбурланган аёл: "Бундай воқеалар кўп бўлган..."

Боласини ахлатини ейишга мажбурланган аёл: "Бундай воқеалар кўп бўлган..."

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Мирзо-Улуғбек тумани, "Оққўрғон" маҳалласида эр хотинини масхара қилгани, унга тан жароҳати етказганлиги ва ахлатни истеъмол қилишга мажбур қилганлиги тўғрисида маълумотлар эълон қилинди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан тезкор хабар тақдим этиб, ушбу эркакка нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди. 

Боласини ахлатини ейишга мажбурланган аёл бундай воқеалар кўп бўлганини гапириб берди

— Оилавий ҳаётимиз давомида шунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлган. 3-4 йил аввал ажрашаман деган қарорга келганимда маҳалла-кўйнинг аралашуви билан қайта ярашган эдик. Болаларимни отаси, фарзандларимни тирик етим қилмай деб сабр қилгандим. 1 октябрдаги ҳолат ҳам навбатдаги жанжалдан кейин содир бўлди. "Агар ҳозир ахлатни емасанг, эрталаб жанозангни ўқиймиз" деганидан сўнг мажбур бўлдим.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!