Ўз турмуш ўртоғига ОИТС юқтирган сирдарёлик келинга ҳукм ўқилди

Ўз турмуш ўртоғига ОИТС юқтирган сирдарёлик келинга ҳукм ўқилди

Қонунчилигимизда никоҳдан ўтувчиларга тиббий кўрикдан ўтишлари белгиланган, чунки соғлом оила-бу келажак пойдеворидир.
ОИТС касаллиги бўйича кўп маълумотга эгамиз, ўқув юртларида, тиббиёт масканларида, ОАВда ва мутасадди ташкилотларида ҳам бу ҳақида жуда кўп тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Афсуски бу даъвоси йўқ дардга вилоятимизда ҳам айрим юртдошларимиз ҳам чалинган. 
Сирдарёлик Хасанова Феруза (исми-фамиялияси ўзгартирилган) ҳамма аёлларга ўхшаб оила қуриб, бахтли бўлмоқчи эди, лекин у 2016 йилда ОИТС касаллигига дучор бўлди, шу оғир дардга чалинган бўлса ҳам оила қуришга қарор қилди. 
Суд, ушбу жиноят ишини ҳар томонлама кўриб чиқиб, Ф.Хасановани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ва энг асосийси жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Ф.Хасановага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Б.Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!