Ана холос! Пандемия пайтида АҚШ қуролли кучларида ўз жонига қасд қилишлар сони 20 фоизга ошди

Ана холос! Пандемия пайтида АҚШ қуролли кучларида ўз жонига қасд қилишлар сони 20 фоизга ошди

Пандемия пайтида АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.

Бу ҳақда “Associated Press” қуруқлик ва ҳаво кучлари вакиллари, шунингдек, руҳий касалликлар бўйича мутахассисларга асосланиб хабар берди.

"Мен илмий жиҳатдан бирор нима дея олмайман, лекин жадваллар ва графикаларга асосланган ҳолда айтишим мумкинки, руҳий касаллик билан боғлиқ муаммолар кўпайган", дейди Қўшма Штатлар армияси вазири Райан Маккарти “Бу аниқ коронавирус туфайли деб айта олмаймиз. Аммо тўғридан-тўғри муносабатлар мавжуд. Зеро, коронавирус тарқалганидан сўнг ўз жонига қасд қилишлар сони кўпайди. Нафақат ўз жонига қасд қилишлар, балки қотиллик ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатлар даражаси ҳам ошди”, дея қўшимча қилар экан.

Қуролли Кучлар томонидан таъкидланишича, кузатилаётган тендентсия молиявий ва психологик жиҳатдан беқарорликнинг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!