Наҳотки! Машҳур Болливуд актрисаси гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда

Наҳотки! Машҳур Болливуд актрисаси гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда

Машҳур Болливуд актрисаси Дипика Падукон гувоҳлик бериш учун 2020 йилнинг 26 сентябрь куни эрталаб Мумбайдаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бюросига (NCB) чақирилди.

У ноқонуний моддаларни сотиб олганликда гумон қилинмоқда. Сўроқ беш соат давом этган.

NCB маълумотларига кўра, актрисада 3 маротаба ҳиссий “портлаш” ҳолати кузатилган. Аммо унга ҳислар билан ўйнашмаслик айтилган.

Тергов давомида эса ҳақиқатан ҳам менежери Каришма Пракаш билан WhatsAap орқали енгил гиёҳванд моддалар ҳақида гаплашганини тан олган Дипика ундан гашиш топиб беришини сўраган.

Бюро ходимларининг маълум қилишича, актриса, шунингдек, ноқонуний моддалар ҳақида гаплашилган мессенжердаги гуруҳга раҳбарлик қилган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!