Пассив турмуш тарзи юрак-қон томир тизимини, ўпкани сусайтиради ва мия фаолиятини ёмонлаштиради

Пассив турмуш тарзи юрак-қон томир тизимини, ўпкани сусайтиради ва мия фаолиятини ёмонлаштиради

Жонс Хопкинс университети тиббиёт марказининг пульмонологи Панагис Галиацатоснинг таъкидлашича, уйда қолиш билан одамлар деярли ҳаракат қилмайди, ўпкада қон оқими кўпаймайди, бу инсонга фақат зарар келтиради. "Жисмоний машқлар - юрак ва ўпка фаолиятини яхшилашнинг ягона калитидир - бунинг ўрнини ҳеч қандай дори боса олмайди", - дея таъкидлади олим.

Айниқса, ўзини яккалаш даврида озиқ-овқат истеъмол қилиш жадвали мавжуд бўлмай, инсонлар мунтазам равишда овқатланишади, бу эса ортиқча вазн йиғилишига олиб келади. Нотр-Дам университети анатомия ва физиология профессори Жайлс Дуффилднинг айтишича, нормал шароитда одамлар юқори калорияли овқатларни соат 10:00 дан 15:00 гача истеъмол қилишга ҳаракат қилишади, карантин даврида эса оралиқ куннинг иккинчи ярмига ўтиб қолади, бу эса инсулин даражасининг кескин ортишига олиб келади.

Уйда бўлганларида, одамлар гаджетлар билан жуда кўп фойдаланади, олдинга эгилиб, елкалари тушиб, умуртқа поғона ва бўйин эгилиб қолади. Бундай вазият инсонларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Эпидемиолог ва Калифорния университети профессори Брендон Брауннинг таъкидлашича, бел қисми ўз ҳолига қайтиш учун иш вақтида хар соатда бир марта туриш ва ҳаракатланиш, чўзилиш ҳатто ерга ётиш лозим.

Шунингдек, ўзини яккалаш даврида уйқунинг сифати ва миқдори ёмонлашади, сабаби одамлар деразаларни очмайдилар ва пардаларни ёпиб қўядилар. Шу билан бирга, одамларда ҳар қандай вақтда етарлича ухлашимиз мумкин деган нотўғри фикр пайдо бўлади, аммо кўнгил очиш ва иш жараёни чалғитади, бу эса қарама-қаршиликни келтириб чиқаради - инсон уйда бўлади, лекин ухлай олмайди.

Одамларда миянинг фаолияти секинлашиб бормоқда. Жисмоний зўриқиш пайтида танадаги қонда токсинларни парчалайдиган ва уларнинг мияга киришига тўсқинлик қиладиган кимёвий реакциялар амалга оширилади. Спорт билан шуғулланмаслик, токсинлар у қадар самарали тарзда парчаланмайдиган ҳолатга олиб келади ва улар мияда тўплана бошлайди.

 


 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!