Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби 73 ёшда вафот этди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби 73 ёшда вафот этди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Нуриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фаолиятини бошлаган. 1980 йилдан 2008 йилга қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган. 2008 йилдан 2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган. Шундан сўнг айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Шоҳи Зинда» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган хабарда имомнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!