Таҳлилчи АҚШнинг Калининградни "вайрон қилиш" имкониятларини баҳолади

Таҳлилчи АҚШнинг Калининградни "вайрон қилиш" имкониятларини баҳолади

Демократияни ҳимоя қилиш жамғармаси қошидаги Ҳарбий ва сиёсий кучлар маркази таҳлилчиси Шейн Прейзуотер Россия билан уруш бошланган тақдирда АҚШ Калининграднинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини муваффақиятли “синдириш”и учун кўпроқ стратегик қирувчи самолётларга муҳтожлигини маълум қилди.

Бу ҳақда “Defence One” хабар бермоқда.

Эксперт АҚШ минтақасида мавжуд базалар, қарши чоралар ва иттифоқчилар етарли бўлмайди деб ҳисобламоқда.

"Калининграднинг бирлашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини мағлуб этиш учун қирувчи самолётларнинг катта иштироки талаб этилади", дейди Прейзуотер.

Унга кўра, ҳозирда 140 та самолёт хизмат кўрсатаётган Америка томонига 225 та қирувчи самолёт керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!