ЖССТ дастуридаги вакциналарни биринчи бўлиб кимлар ва қачон олади?

ЖССТ дастуридаги вакциналарни биринчи бўлиб кимлар ва қачон олади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Совах номини олган эмлаш воситаларини тақсимлаш дастурига бугунги кунгача 156 мамлакат қўшилди. Бу ҳақда ташкилот вакиллари душанба куни хабар қилдилар.

Рўйхатдан 64 та бой мамлакат ҳам ўрин олган.

ЖССТ дастурининг режасига кўра, 2021 йилнинг охирига бориб бутун дунёда 2 миллиардга яқин вакцина тарқатилади. Бирламчи ўринда эмлаш воситаларини соғлиқни сақлаш ходимлари олади. Улардан кейин эса вакциналар дастурга аъзо мамлакатларнинг нисбатан заиф фуқароларига тақдим қилинади.

АҚШ ушбу дастурга аъзо бўлмаган. Ушбу мамлакат вакциналарни икки томонлама келишувлар орқали ўз маблағларига харид қилмоқчи.

 


 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!