Қашқадарёда учта қишлоқни хавотирга солган "Деновбола" йўли очилди

Қашқадарёда учта қишлоқни хавотирга солган "Деновбола" йўли очилди

Маълумки, Деновболо, Аспидухтар ва Шут қишлоқлари Китоб туманининг тоғли ва чегара ҳудудида жойлашган.

2019 йил май ойида содир бўлган кўчки туфайли бу учала қишлоқни туман билан боғлаб турган йўл тўсилиб қолган эди.Ушбу йўлни очиш ишлари катта маблағ ва вақт талаб қилиб,унинг устига хавфлилик даражаси юқори бўлганлиги боис,аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб вақтинчалик тор тоғ йўли шакллантирилиб фойдаланиб келинди.Қашқадарё  вилояти ҳокимининг 2020 йил июль ойидаги Деновболо қишлоғига ташрифи чоғида ушбу муаммо яна бир бор кўтарилиб, тоғлик аҳоли ҳокимдан бу муаммонинг ҳал этилишида вилоят даражасида ёрдам қилинишини сўрашди.

"Аму - Қашқадарё "Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман ҳокимлигининг ҳамкорликдаги ҳаракати, туман ободонлаштириш бошқармаси, сув хўжалиги бўлими ва маҳаллий аҳоли вакилларининг жонбозлиги билан тоғ йўли қайта тикланди.

Эндиликда, ҳар учала қишлоқ  аҳолиси ва бу ерга келадиган меҳмонлар хавфли 2700 метрли йўлдан эмас балки қисқа ҳамда хавфсиз 650 метрли йўлдан юриш имкониятига эга бўлдилар.

Жуда катта кўламли ишни ҳамжиҳатликда ҳал бўлганлиги, одамлар мушкули  осонлашганлигидан миннатдор бўлган эл, раҳбарлар ҳамда мутахассисларни дуо қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!