Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини жиддий огоҳлантирди!

Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини жиддий огоҳлантирди!

“Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин. 

Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин. 

Тошкент шаҳар ИИББ барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўради. 

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан  асранг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!