Август ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль бу...

Август ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль бу...

Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойида жами 52 минг 202 дона “Cobalt” русумли автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9% ўсиш суръатига эга бўлди.
 
Жумладан, август ойида эса энг кўп – 7 минг 301 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп.
 
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 46 минг 904 дона “Nexia T-250” (93,6 фоиз), 35 минг 150 дона “Lacetti-Gentra” (127,9 фоиз), 35 минг 322 дона “Damas” (110,2 фоиз), 18 минг 275 дона “Spark” (128,6 фоиз) ҳамда 5 минг 327 дона “Labo“ (105,7 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!