Тунда содир этилган жиноят “иссиқ изи”да фош этилди

Тунда содир этилган жиноят “иссиқ изи”да фош этилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни тунги соат 02:30 ларда Арнасой тумани, Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тунги хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар органлари ходимлар томонидан ўғирлик жинояти фош этилди.

Маълум бўлишича, Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2001 йил туғилган Х.Ш. маҳалладоши 1971 йил туғилган Т.Ш.нинг “Кобалт” русумли автоуловининг ўнг томон олд ён ойнасини тош билан уриб синдириб, салонда бўлган телефонни ўғирлаган.

Ўғри ички ишлар ўганлари ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган ва унинг жинояти "иссиқ изи"да фош этилган. 
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!