Бухорода “Дамас” эшак аравани уриб юборди. Аёл вафот этди

Бухорода “Дамас” эшак аравани уриб юборди. Аёл вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи Н.Узоқовга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи Н.Узоқов 2020 йил 27 июнь куни тахминан соат 20:30 ларда Қарши шаҳридан “Дамас” русумли автомашинасида қовун-тарвуз олиб келиш ниятида яшаш уйидан чиққан. У йўл-йўлакай автомашинани 30-35 тезликда Ромитан тумани “Азизон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-65-сонли автомобиль йўли орқали Ромитан тумани “Миёнсарой” қишлоғи томонидан Ромитан тумани “Аламдор” қишлоғи томонга бошқариб келаётган вақтида, соат тахминан 21:00 ларда ушбу йўлнинг “Сарбистон” қишлоғидан ўтган қисмига етиб келганида, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Cоbаlt” русумли автомашинаси чироқлари кўзини олиб, олд томонида ҳаракатланиб кетаётган эшак аравани орқа томонидан уриб юборган. Эшак аравадаги кейинчалик шахси маълум бўлган фуқаролар Р. Болтаева, К. Ҳакимова, У. Азимовалар тан жароҳати олганликларини билиб, бошқа бир йўловчи автомашинасини тўхтатиб, жароҳат олганларни тезда туман тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келган. Йўл транспорт ҳодисасида тан жароҳати олган У. Азимова вафот этган.

Суд мажлисида судланувчи Н.Узоқовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 /уч/ йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!