Эртадан Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

Эртадан Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

"Бугун, 16 сентябрдан республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Кун давомида бу оқим мамлакатимизнинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг 20-25 даражагача пасайишига олиб келади", - дейилади хабарда.

17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғирлар фақат республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрда жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, 25-30 даражани ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!