Худди қўрқинчли кинолардагидек! АҚШ ва Мексикада юз минглаб ўлик қушлар топилди

Худди қўрқинчли кинолардагидек! АҚШ ва Мексикада юз минглаб ўлик қушлар топилди

Қўшма Штатлар ва Мексикада юз минглаб кўчиб юрувчи қушларнинг ўлик таналари топилди.

Нью-Мексико штати университети биологлари қушларнинг оммавий ўлими сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади CNN.

Ўлган қушларнинг аксарияти Нью-Мексико штатидаги Уайт-Сэндс майдонида ва қўриқхонада топилган. Кейинчалик Колорадо ва Техас штатларида, шунингдек, қўшни Мексикада ҳам аниқланган.

Маҳаллий аҳоли ва биологлар қушларнинг ўлимдан олдин ўзини қандай тутишганликлари ҳақида гапириб беришди.

Маълумотларга кўра, одатда, фақат буталар ва дарахтларда кўриш мумкин бўлган қушлар ерга ўтиришган. Уларга қарата сигнал берган машиналарга ҳам аҳамият қилишмаган. Шунингдек, қушлар одамларни ўзларига яқинлашишига имкон беришган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!