ЕТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи бўлади

ЕТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи бўлади

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЕТТБ собиқ президенти Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. 

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мени иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаётганидан бағоятда хурсандман. Унга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам беришдан мамнун бўламиз”,  - дея ёзган Чакрабарти.

Сума Чакрабарти аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга ҳам маслаҳатчи этиб тайинланган эди.  

У 2012 йил июль ойидан 2020 йил июль ойига қадар ЕТТБ президенти лавозимида фаолият юритган эди.

Жорий йилда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Сума Чакрабарти “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!