Калифорниядаги табиий ёнғинлар уч баравар кўпайди

Калифорниядаги табиий ёнғинлар уч баравар кўпайди

АҚШнинг Калифорния штатида табиий ёнғин майдони икки кун ичида 11,6 минг гектарга ошди, ҳолбуки дастлаб 4 минг гектар майдон олов ичида қолган эди.

Бу ҳақда CBC телеканали маълум қилди.

Таъкидланишича, Лос-Анжелес яқинидаги Сан-Габриель тоғлари ёнбағирида ёнғин сабаб камида учта бино вайрон бўлган, беш мингдан ортиқ уй хавф остида қолмоқда.

Ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ОАВ хабарига кўра, ёнғинга қарши курашда Лос-Анжелес ва Санта-Моника округларидан 500 га яқин ўт ўчирувчилар, 6 та ўт ўчирувчи самолётлар, 9 та вертолёт ва 50 та ўт ўчириш машиналари иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!