Пентагон НУЖлар бўйича тадқиқот гуруҳи тузмоқчи

Пентагон НУЖлар бўйича тадқиқот гуруҳи тузмоқчи

Пентагон Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари дуч келган номаълум учар объектларни текшириш учун ишчи гуруҳ тузмоқда, дея хабар беради CNN.

Ушбу ишчи гуруҳни Мудофаа вазирининг ўринбосари Дэвид Норквист бошқариши маълум қилинмоқда.

Таъкидланишича, олдинроқ мамлакатнинг Ҳарбий-денгиз кучлари ушбу муаммони аниқлашга уринган, ваҳоланки, айнан улар томонидан бир қанча номаълум учар жисмлар қайд этилган.

Маълумотларга кўра, янги ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида ахборот яқин кунларда расман эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!