Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз», – деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!