Мухлислар октябргача Бундеслига ўйинларига киритилмайди

Мухлислар октябргача Бундеслига ўйинларига киритилмайди

Германия чемпионати ўйинларига бу яқин орада мухлислар киритилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан сўзларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли фанатлар ҳозирча стадионларга қайтишмайди.

«Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Минглаб одамларнинг стадионларга қайтиши мақсадга мувофиқ эмас. Таваккал қилмаслигимиз лозим. Қоидаларга амал қилиш – пандемияни енгиб ўтишнинг муҳим омили», - деб ёзди Шпан «Твиттер» саҳифасида.

Bild хабарига кўра, мухлисларнинг стадионларга киритилишига қўйилган тақиқ 31 октябргача сақланиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!