Қашқадарёда туғруқхона шифокори бевақт вафот этди

Қашқадарёда туғруқхона шифокори бевақт вафот этди

Шаҳрисабз шаҳар марказий шифохонасининг туғруқхона бўлими бошлиғи Шоира Исмоилова бевақт вафот этди. Бу ҳақда телеграмдаги  "KESH NEWS" канали маълум қилди.

Хабарга кўра, шаҳар ҳокимлиги, шифохона маъмурияти марҳумнинг оила аъзолари, яқин қариндошларига чуқур таъзия билдирган.

Марҳума Ш.Исмоилова шифокор сифатида бўлимда ҳомиладор аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда, соғлом гўдакнинг дунёга келишида бор билим ва маҳоратини ишга солгани таъкидланган.

Биз ҳам марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!