Сирдарёда коррупцияга йўл қўйилганлиги тасдиқланди

Сирдарёда коррупцияга йўл қўйилганлиги тасдиқланди

Бугун соат 12:05 да З.Солижонов телеграм каналида Сирдарё вилояти Сайҳунобод туман кадастр филиали муҳандиси С. фуқаро Г. га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилганлиги, 500 долларни олганда қўлга тушганлиги ҳақида маълумот жойланди.

Мазкур ҳолат бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

1996 йилда Сайҳунобод туманида туғилган Х.С. 2018 йилдан буён туман кадастр филиали муҳандиси лавозимида фаолият олиб бораётган бўлиб, раҳбарият томонидан коррупцион ҳолатларни келиб чиқиши олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот ташвиқот ишларига қарамасдан фуқаро Г.дан 500 долларни олганда қўлга тушган. 

Ҳозирда бу бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев зудлик билан Сирдарё вилоятига етиб борди ва  бўлиб ўтган ҳолатни ўрганмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!