Коронавирус! Сунъий нафас олиш аппаратларидан уй шароитида фойдаланиш мумкинми?

Коронавирус! Сунъий нафас олиш аппаратларидан уй шароитида фойдаланиш мумкинми?

Сунъий нафас олиш аппаратларидан уй шароитида фойдаланиш мумкинми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

Ўпкани сунъий нафас олиш аппарати – ўз номи билан сунъий нафас олиш учун мўлжалланган ва у беморларда мустақил нафас олиш тўхтагандагина қўлланилади. Ушбу аппарат реанимация учун мўлжалланган ва жуда оғир ҳолатларда инсон СНО аппаратига ўтказилади. 

Агар СНО аппаратини харид қилмоқчи бўлсангиз, ундан тўғри фойдаланишни билишингиз керак ва ўпканинг сунъий вентиляцияси учун керакли ҳажм ва концентрациясини танлашни билишингиз лозим. Шуни инобатга олиш лозимки, ўпканинг жароҳатланиш тури ва даражасидан келиб чиқиб, махсус тайёргарлик ўтган шифокор ҳар бир бемор учун индивидуал равишда ҳажм ва концентрациясини танлайди. Бунда, ўпкага юбориладиган кислород концентрацияси, тезлиги ва ҳажми жуда муҳим, биргина ноўрин амалга оширилган ҳаракат ўпканинг интерстицияси ва алвеолаларни ёриб юбориши, нафас йўллари шиллиқ қаватини куйдириши мумкин. Шу билан бемор ҳолатини оғирлаштириб қўйиш мумкин ёки ўлим ҳолатига келтириш ҳам хеч гап эмас.  Шу боис, бу аппаратни масус тайёргарликдан ўтган шифокорлар назорати остида шифохоналарнинг фақатгина реанимация бўлимларида фойдаланилиши лозим. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!