Самарада тўпланган Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳисобидан поездда ортга қайтарилади

Самарада тўпланган Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳисобидан поездда ортга қайтарилади

Самара вилоятининг Болшечернигов туманида тўпланган 1000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари 7 август куни эрталаб улар учун ташкил этилган поездда уйларига қайтишга тайёр, деб ёзади «Gazeta.uz».

Манбанинг қўшимча қилишича, барчага ўз ҳисобидан ватанларига қайтишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган. "Чипта нархи 10 минг рублни ташкил қилади. Одамлар йўл ҳақини олдиндан тўлашга тайёр », — дейилади манбада. 

Поезд ҳақидаги маълумот қисман "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси томонидан тасдиқланган. Темир йўл ташувчиси вакилининг сўзларига кўра, ватандошлар ҳақиқатан ҳам Россиядан олиб кетилади, аммо санаси ва бошқа тафсилотларни кейинроқ эълон қилиш режалаштирилган.

Aввалроқ ижтимоий тармоқларда Россия-Қозоғистон чегарасида муҳожирлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар ҳақидаги видеолавҳалар ва маълумотлар пайдо бўлган эди. 

Telegram-каналда жойланган видеода оломон одамлар қўлларида металл қалқонли камуфляж кийган одамларнинг тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Орқа планда «Самара вилояти» ёзуви бор.

Коронавирус сабабли Россия—Қозоғистон чегараси орқали уйга қайтишга умид қилаётган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари учун палаткали лагер ташкил этилган, у ерда 300 га яқин муҳожир истиқомат қилади, улар барча зарур нарсалар билан таъминланмоқда. Бироқ 500 га яқин киши Большечернигов тумани ва Оренбург вилоятининг Первомай тумани чегарасидаги федерал магистрал яқинидаги далада бўлишни афзал кўришган.

Иккинчи ҳудудда фавқулодда ҳолат режими ва карантин жорий этилган, минтақалар чегарасида назорат пункти ташкил этилган. Душанба куни эрталаб муҳожирлар ундан ўтишга уринганлар. Натижада, маълумотларга кўра, тўқнашувни қўзғатган учта шахсга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.

Уйга қайтишни истаган Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда Россия—Қозоғистон чегарасига келиб йиғилишган. Чегара ҳудудларидаги «тўқнашувлар» уч марта — май ўрталарида ва охирида, шунингдек июль ойининг бошларида қайд этилди. Барча ҳолатларда фуқаролар Қозоғистон ҳудуди орқали уйларига қайтишга муваффақ бўлган. Биринчи ҳолда, автобусларда 1100 киши, иккинчи ҳолатда — 367 киши қайтган. Учинчи маротаба, июль ойи ўрталарида Россиянинг чегараолди ҳудудларидан Тошкентга учта поездда 2000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қайтарилди.

.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!