Яна бир пойтахтлик бемор коронавирусдан вафот этди

Яна бир пойтахтлик бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Т. С. (эркак)да 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИБ Марказий госпиталида ўткир аппендицит аниқланган ва оператив даво ўтказилган.  10 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак-қон томир етишмоқчилиги ва инфекцион токсик миокардит асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония калаллиги, артериал гипертензиянинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар кузатилган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи стабил оғир бўлиб турган бемор, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!