Нью-Йорк ҳайвонот боғи 1906 йилдаги “даҳшатли воқеа” учун кечирим сўради

Нью-Йорк ҳайвонот боғи 1906 йилдаги “даҳшатли воқеа” учун кечирим сўради

Нью-Йорк ҳайвонот боғини бошқарувчи ташкилот ХХ аср бошларида юз берган ирқчилик ҳаракати учун узр сўради.

АP нашри томонидан айтилишича, 1906 йилда африкалик Ота Бенга маймунлар қафасида бир неча кун яшашга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, 1906 йил сентябрда Ота маймунлар қафасига қамалади ва бир неча кун давомида ўша ерда сақланади. Қора танли руҳонийлар аралашгандан кейингина қўйиб юборилган Ота кейинчалик африкалик болалар уйига бориб қолади, сўнг Линчбург (Виржиния) шаҳрига кўчиб ўтиб, тамаки фабрикасида ишлайди. 1916 йилда эса ўз жонига қасд қилади.

Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти раҳбари Кристиан Сэмплернинг айтишича, кечирим АҚШнинг турли шаҳарлари бўйлаб май ойи охирида Миннеаполисда (Миннесота штати) афро-америкалик Жорж Флойд вафотидан кейин юзага келган оммавий норозиликлар туфайли сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!