Бир кеча-кундузда 165 гектар майдон: Францияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари содир бўлди

Бир кеча-кундузда 165 гектар майдон: Францияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари содир бўлди

Кеча Франциянинг жануби-ғарбий қисмидаги Англет шаҳрида кенг кўламли ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Ouest-France.

Маълумотларга кўра, 165 гектар қарағай ўрмони ёниб кетган.

"31 июлга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида Англетдаги ўрмонда 165 гектар қарағай экинлари ёниб кетди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғин 150 та ўт ўчирувчилар ёрдамида назоратга олинган, аммо манбаси ҳозирча топилмаган.

Минтақада қурғоқчилик ва кучли шамол аланганинг янада кенгайишига олиб келган.

Айни пайтда, тадқиқотчилар тергов олиб боришмоқда. Агар жиноий ҳаракат излари топилса, қоидабузарлар 100 минг еврогача жарима ва 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!