Дунёдаги энг бой давлатлардан бири рекорд даражада “синди”

Дунёдаги энг бой давлатлардан бири рекорд даражада “синди”

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Сингапур иқтисодиёти коронавирус пандемияси туфайли биринчи чоракка нисбатан 41,2 фоизга қисқарди.

Бу ҳақда мамлакат Савдо ва саноат вазирлиги эълон қилди.

Маълумотларга кўра, биринчи чоракда ЯИМ 3,3 фоизга тушган. Дунёдаги энг бой давлатлардан бирининг иқтисодиёти йиллик ҳисобга кўра, рекорд даражада - 12,6 фоизга пасайган. Бу Сингапурда 1965 йилда мустақилликка эришганидан бери қайд этилган энг катта кўрсаткичдир.

Ҳар чоракда ишлаб чиқариш 23,1 фоизга, қурилиш ҳажми 95,6 фоизга, хизматлар ҳажми 37,7 фоизга пасайган. Йил охирида ялпи ички маҳсулоти 4-7 фоизга пасайиши кутилаётган Сингапурнинг бу ҳолати мамлакат тарихидаги энг катта пасайиш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Сингапур ҳукумати коронавирус пандемияси фонида одамларга тўғридан-тўғри ёрдам сифатида 2,5 миллиард доллар ажратгани маълум бўлди.

Ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоизи (70,3 миллиард доллар) эса мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!