Диққат! Ижодий имтиҳонларни ўтказиш ҳудудини ОТМ ректорлари белгилайди

Диққат! Ижодий имтиҳонларни ўтказиш ҳудудини ОТМ ректорлари белгилайди

Кеча, 29 июнь куни Миллий матбуот марказида олий таълим масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ижодий имтиҳонлар ўтказилиши учун жойлар қандай танланиши ҳақида маълумот берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқовнинг айтишича, пандемия шароити туфайли ижодий имтиҳонларни қаерда ўтказишни ҳал қилиш ҳар бир ОТМ ректорларининг ваколатига берилган.

«Олий таълим муассасаларии ҳужжат топширган абитуриентлар таркиби ва уларнинг яшаш ҳудудини ўрганиб чиқиб, тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ижодий имтиҳон топшириш жойини белгилайди.

Масалан, Маданият ва санъат институти Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда вазиятни таҳлил қилади ва абитуриентлар учун имтиҳон ўтказиш жойини белгилайди», дея таъкидлади вазирлик вакили.

Шунингдек, ўтган йили ОТМга ҳужжатининг аслини топширган, бироқ талаба бўла олмаган абитуриентлар ҳужжатларини қайтариб олиш учун ўша ОТМда ташкил этилган call-markaz’га қўнғироқ қилиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кириш имтиҳонлари учун тест топширадиган абитуриентларда имтиҳон топшириш ҳудудини танлаш имкони бор. Республика бўйича жами 64та бино кириш имтиҳонларини ўтказиш учун танлаб олинган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!