Хушхабар! Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси ижобий самара берди

Хушхабар! Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси ижобий самара берди

Коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаётган Хитойнинг China National Biotec Group (CNBG) компанияси одамларда препаратнинг муваффақиятли синовларини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, синовдан ўтган иккита вакцина дарҳол ижобий натижани кўрсатди. Дастлабки маълумотларга кўра, препарати 1120 та соғлом субъектда CОVID-19 антитаначаларни хавфсиз ишлаб чиқаришга ёрдам берди.

Компаниянинг Ухан бўлинмасига вакцинанинг муваффақиятли синовлари ҳақида ҳам хабар берилган. CNBG Бирлашган Aраб Aмирликларида препаратни синашнинг якуний босқичини ўтказишга рухсат олганини маълум қилди. Вакцина қандай турда эканлиги ҳақида компания аниқ маълумот бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!