Юзда доғлар пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?

Юзда доғлар пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?

Холлар

Мазкур пигментация туғма бўлиши ёки кейинроқ пайдо бўлиши ҳам мумкин. Аслида холлар хавфсиз ҳисобланади, лекин улар зарарланса, хавфли ўсмаларга айланиши мумкин. Шунинг учун билар-билмас уларга тегиниш ва зарарлашдан сақланиш керак.

Сепкиллар

Ушбу пигментация тури кўпинча наслдан-наслга ўтиши кузатилади. Улар одатда меланин ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли, териси оқ сочлари сарғиш-қизғиш бўлган инсонларда кўп учрайди. Баъзида сепкиллар очариб қолиши ёки ёш ўтиши билан йўқ бўлиб ҳам кетиши мумкин.

Лентиго

Лентиго доғи ўз навбатида сепкилларга қараганда, тўқроқ кўринади, ушбу пигментация тури ёш ўтиши билан кўпроқ кузатилади. Қизғиш-жигарранг лентиго «кексалик доғи» деб ҳам аталади. Доғлар асосан терининг очиқ жойларида, ультрабинафша нурлар таъсирида пайдо бўлади.

Хлоазма

Хлоазма — оч жигарранг доғ. Юзаси силлиқ ва аниқ чегараланган бўлиб, асосан сон, қорин ва юзда пайдо бўлади. Ҳомиладорлик, жигар касалликларида юзага келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!