1-синфга қабул жараёнлари июнь ойидан июль ва август ойига кўчирилади

1-синфга қабул жараёнлари июнь ойидан июль ва август ойига кўчирилади

Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган.  

Карантин шароитида  буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлашда муаммо юзага келади.

Ушбу масалада халқ таълими вазирлиги ўз таклифларирни ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда  пандемия таъсири тўлиқ бартараф  этилгунига қадар  1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган. Бунинг натижасида:

1️. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

2️. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!