Хитойда даҳшатли ўлат бошланади — шифокор

Хитойда даҳшатли ўлат бошланади — шифокор

Қачондир дунёда даҳшатли вирус тарқалади, миллионлаб одамлар ҳалок бўлади. Бу ҳақда россиялик шифокор Александр Мясников айтиб ўтди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, барча вирусологлар хавфли эпидемия олдинда эканлиги ҳақидаги фикрга қўшилишади. Ўлат Хитойда бошланади, тўнғизларда пайдо бўлади, қушлар томонидан бутун дунёга тарқатилади ва ўлим сони катта бўлади, биринчи ойларда миллионлаб одамлар вафот этиши мумкин, дея таъкидлади Мясников.

"Бу бўлади ... Бу бўлади. Бир йилдан кейинми, икки йилдан кейинми, балки беш ёки ўн йилдан кейиндир... Аммо бу бўлади", дея ишонади у.

Мясников, шунингдек, CОВИД-19 коронавирус инфекциясининг пандемияси дунё жиддий урушга тайёр эмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда Рамблер хабар бермоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!