Коронавирус ва гидроксихлорохин: Франция тавсия қилди, ЖССТ эса қўллашни тўхтатди

Коронавирус ва гидроксихлорохин: Франция тавсия қилди, ЖССТ эса қўллашни тўхтатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни даволашда безгакка қарши дори воситаси – гидроксихлорохинни қўллашнинг клиник синовларини вақтинчалик тўхтатди. ЖССТ бош директорининг таъкидлашича, ушбу дорининг таъсирини батафсил таҳлил қилиш лозим.

“Клиник синовлар ўтказиш бўйича ижрочи гуруҳ гидроксихлорохинни қўллаш бўйича вақтинча танаффус олди”, деб айтган ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.

Унинг таъкидлашича, ЖССТ ушбу дори воситасининг устунликлари ва зарарларини тегишлича баҳолаши лозим. Синовлар гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашда қўлланишининг хавфсиз экани ҳақида маълумотлар олинмагунча ўтказилмайди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга чалинмаслик учун гидроксихлорохин қабул қилаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, ушбу дорини кўплаб шифокорлар ва вирусга чалиниш хавфи юқори бўлган жойларда ишловчилар қабул қилади.

Гидроксихлорохин безгакка қарши дори воситаси бўлиб, ўнлаб йиллардан бери мавжуд. Охирги ойларда кўплаб давлатларда у коронавирусга қарши қўлланмоқда.

Кўплаб олимлар ушбу дорини қўллашда эҳтиёт бўлишга чақиришади. Европанинг дори воситалари агентлигида таъкидланишича, гидроксихлорохинни хлорохин каби, клиник синовлар ва умуммиллий кўламдаги фавқулодда вазиятлардан ташқари, коронавирусга қарши қўлламаслик керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!