Коронавирус! Доғистонда шифокорлар ўлими кўпаймоқда

Коронавирус! Доғистонда шифокорлар ўлими кўпаймоқда

Доғистоннинг Буйнакск шаҳрида яна иккита шифокор — маҳаллий болалар касалхонасининг бош шифокори ва тез тиббий ёрдам шифокори коронавирус туфайли вафот этди. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Исломудин Нургудаев ўзининг инстаграм саҳифасида ёзди.

Нургудаевнинг сўзларига кўра, бош шифокор Маржанат Зайнутдиновна ва фельдшер Умрагил Асланбековна вафот этган. У коронавирус туфайли тиббиёт ходимларининг ўлими ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлаб, уларнинг оилалари ва дўстларига таъзия билдирди.

Маълумот учун, шу пайтгача Доғистонда 50 га яқин шифокорлар коронавирус туфайли вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!